Суқротни қатл қилишга олиб кетишаётганда бир аёл уни кўриб:
— Вой мен ўлай! Наҳотки, булар сен бечорани гуноҳсиз ўлдириб юборишмоқда? — дебди.
Шунда Суқрот:
— Эҳ, тентак! Наҳотки сен менинг бирор гуноҳ қилиб ўлишимни истаган бўлсанг! – деган экан.
•••
— Ҳаётда инсоннинг кўзламаган иши содир бўлиб қолса, шундан ёмони йўқ,— дебди бир киши Суқротга. Суқрот айтибди:
— Инсоннинг кўзлаб юрган ишлари содир бўлиб қолса, ундан ҳам ёмони йўқ!
Нақ дунёни бузиб юборарди!