Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди:
– Уни қаерда кўрдинг?
– Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.– Уйига нега бординг?
– сўради олим.
– Меҳмонга чақирганди...
– Олдингга дастурхон ҳам ёздими?
– суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди. Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинг лади-да, сўнг шундай деди:– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?! Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор.
Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиё мат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак. Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.