2014 йил Дубайга саёҳатга
боргандим... Телефон
дўконларини айланиб юриб,
ўзимга бир телефон
аппарати ёқиб қолди ва 210
$ га сотиб олдим.
Бошка дўконга кирсам, айни
мен олган русумли телефон
110 $ дан сотилмоқда экан.
Мен дарров 100 $ қиммати
билан олганимга ҳайрон
бўлиб қайтариб беришни
ўйладим.
Чунки, мусофирчиликда 100
$ ҳам катта пул деб ўйлаб,
дўконга қайтиб бордим.
Сотувчи йигит афғонлик экан,
- "Бизда сотилган нарсалар
қайтарилиб олинмайди" -
деб қаттиқ туриб олди. Анча
тушунтирсамда тушунмади.
Шунда мен:
- Мана ол, телефонингни, 210
$ ҳам сенга, аммо пулимни
қайтармас экансан, қиёмат
куни савобингни менга
берасан, гуноҳимни сенга
бераман. Ана ўша кунда
менга долларлар керак
бўлмайди - дедим-да, эшикка
қараб юрдим.
Шунда орқамдан сотувчи
йигитни овози келди:
-Мадам, мадам мана
пулингизни олинг. Менга
сизнинг гуноҳларингиз керак
эмас! - деб пулимни
қайтариб берди.
Мен йигитнинг иймони ва
ихлосига ҳайратланиб
сўрадим:
- Исминг нима?
- Муҳаммад.
- Исмингга мос бола экансан -
деб дуо қилиб чиқиб
кетдим...
Тошкентга келиб, яқин
ўртоғимга айтиб бердим.
Дугонам ҳам ўз дардида
қўшимча қилиб:
- Эҳ, ўртоқжон, қўшним
мендан 5 йилдан бери 8000 $
қарзи бор. Ёнига бориб
эслатсам, "бермайман,
қўлингдан келганини қил"
деб жавоб бериб юрибди.
Мен ҳам :
-Қўшни, сиз қарзингизни тан
оласиз ва бериш ниятингиз
йўқ, шундайми?- деб
сўрасам:
- Ҳа, – деди. Сўнг мен:
-Ундай бўлса, Қиёмат куни
савобларингизни менга
берасиз ва мен сизга
гуноҳларимни бераман,
шунда ман сиздан бошқа
пулимни сўрамайман,
келишдикми?- деб сўрадим...
- Майли, вой худога шукур,
шунда бошқа мандан
сўрамайсизми қарзингизни?”
- деб жавоб қилди.
Бу кўшнимнинг
иймонсизлигидан ҳайрон
қолдим.