Қадим замонларда юрт подшосининг хазинасидан бебаҳо гавҳар йўқолибди. Бошқа юртлардан келган савдогарлар гумон билан ҳибсга олинибди. Атрофига қилич яланғочлаган соқчилар қўйилибди. Иттифоқо ўша юртга тўрт нафар ўзбек савдогари ҳам бориб қолган экан. Уларни ҳам ҳибсга олибдилар. Аммо тепасига соқчи қўйишмабди. Сабабини сўрашса, «Буларга соқчининг кераги йўқ, бири қутулмоқчи бўлса, иккинчиси тутиб беради» дебдилар…