Турсунали болаларига пичоқ олиб кел деб бақирди. Сўнг, унинг кўзи стол устида турган сариқ дастали пичоққа тушди. Тушдию гандираклаб бориб, уни қўлига олди. Баҳора сапчиб ўрнидан турди. Ташқарига отилмоқчи бўлганди, эри эшик олдида унинг йўлини тўсди. Пичоқ ўқтала бошлади. Болаларнинг юраги чиқиб кетгудай бежо урарди.
Турсунали пичоқни Баҳоранинг елкаси устидан оширди, биринчи ҳамлага чап берган аёл иккинчисига улгурмади. Пичоқ унинг чап кўксига қадалди. Жон ҳолатда қичқириб, кўксини ушлаб йиқилди. Катта ўғли дадасини қўлидан ушлаб ташқарига олиб чиқди. Қизи эса қўшниларни айтишга югурди.
Турсунали Баҳорани баҳона қиляпти деб ташқарига судрай бошлаганди болалари йиғлаганча унинг қўлидан оналарини чиқаришга ёпишишди…
Баҳора касалхонага тушди. У операция столига ётар экан, йиллар давомида ҳақорату тазйиқлардан чарчаган вужуди энди озод бўлишини истарди. Аммо, болаларичи? Йўқ-йўқ, болаларим учун яшашим керак, дея хаёлидан ўтказарди. Йўқса, болаларим бу золим отанинг қўлида хор бўлишади, эй Худойим ўзинг меҳрибонсан, жонимни болаларим учун ҳам сақла…
Суд мажлисида Турсунали барча ҳаракатларини тан олди. Унга қонун жазо тайинлади. Аммо, ўртада Баҳоранинг, кун сайин улғайиб келаётган 3 та қоракўзнинг шишадек кўнгли синди. Чунки уларнинг ҳам соғлом оила муҳитида тинч-тотув яшашга ҳаққи бор. Улар ҳам отанинг меҳригаТурсунали оила аталмиш муқаддас даргоҳ аъзоларининг қўлларини, дилларини туташтирувчи меҳр ипини узганди.