��елеграмдаги ижтимоий гуруҳда тасодифан бир қиз билан танишиб қолдим. Вилоятдан келиб университетда ўқийдиган, 21 ёшда экан. Телеграмни личкасига кириб гаплашиб, ака-сингилдек бўлиб қолдик. Ўша вақтларда машинамда кирада ишлардим, шу боис уни эрталаб факультетига олиб бориб қўйиш баҳонасида кўп бора учрашдим. Кўҳликкина, қомати расо, гўзал бир қиз эди. Рости, унга ишқибоз бўлдим. Уни ўраш учун режа тузиб юрганимда ўзи мендан қарз сўраб қолди. Суммани эшитгач, “ҳўб” дедим. Фақат биргина илтимосим борлигини билдирдим. Қўлидан келса бажонудил эканлигини билдирди. Шунда учрашишни таклиф этдим ва кечқурун учрашдик. Кафеда бирга овқатланиб чиқиб, машинада жиддий гаплашиб оладиган бўлдик. Ана шунда унга дардимни айтдим. Қиз лол бўлиб қолди.
- Наҳот анавилардака бўлсам, Нозим ака?
- Йўқ, яхши қиз бўлганингиз учун айнан сизга таклиф этдим гўзалим.
- Ахир сиз, пул эвазига номусимни сўраяпсиз.
- Йўқ-йўқ, номусингизни эмас, ечинган баданингизни кўришни истадим, холос!
Қиз жим бўлиб қолди, вақтдан фойдаланиб уни аврадим, мақтадим, қўлидан силаб ўтириб, уни эритдим. Уни авраётганимда қўлига сўраганидан кўпроқ пулни тутқаздим ва дедим:
- Мана бу пул сўраганингиздан кўпроқ, қарз эмас, сизга ҳадя. Агар йўқ демасангиз хозир квартирамга борамиз ва қоматингизни кўраман. Йўқ десангиз машинадан тушиб кетаверинг, пулимни қайтиб олмайман, сўрамайман ҳам. Сиздан тамаъ қилмайман, агар ҳафа қилган бўлсам кечиринг мени!
Қиз раҳмат айтди, хафа эмаслигини билдирди ва пулни имкони бўлиши билан қайтаришини айтиб машинадан тушди. Бир неча қадам ташлаб узоқлашди, аммо тўхтади ва қайтиб келиб машинага ўтирди.
- Олиб боринг, фақат ярим кечаси чиқариб юборманг, хозяйкам тунда киритмайди....