Начора, рўзғор,тирикчилик. Шериклар Тошкентдан иш топишибди. Кичкина маликам билан хайрлашиш осон бўлмаслигини билганим учун у уйғонмасидан жўнаб кетдим.
Кутганимдек бўлди. Мени йўқотиб қўйган қизим аясини ҳам, акаси ва опаларини ҳам қийнаб юборибди. Нуқул мени сўраб йиғлар эмиш. Овқат маҳаллари бир коса овқатни олдириб қўйиб, ўзи ҳам емай, "Дадажоним келса, бирга еймиз”, деб ўтирармиш.
Яхшиям эндиги телефонларнинг имконияти катта. Уйдагилар билан кўришиб гаплашадиган бўлдим.
Кичкина маликамнинг хурсандчилигини кўрсангиз эди. Ўзи нимани яхши кўрса, менга илинади. Ҳатто латта-путтадан ўзи ясаб олган қўғирчоғини ҳам менга беради:
– Опаларимга бериб қўйманг яна, хўпми? Бу иккимизники.
Тошкентда ишлаган вақтимда ҳар ҳафта уйга бориб турдим. Янги йил байрамини ҳам бирга ўтказдик. Аммо тўрт кун ўтиб, яна мусофирчилик тўрвасини елкамга илдим, Москвага учдим…
Уйдагилар билан ҳар куни кечқурун "имо”лашиб турамиз. Ҳар ҳолда кўришгандай бўламиз-да. Кичкина маликам мени телефонда кўрганидан бир кунлик воқеаларнинг ҳисобини бера бошлайди: