Андижонда қўшниси томонидан зўрланган қиз ўз жонига қасд қилди
Joylandi: 26.04.22 / 23:53
Андижонда ёш қиз ўз жонига қасб қилди. Бу бўйича хабарлар тармоқларда кенг тарқалди.
Маълумотларга кўра, Марҳамат туманида яшаган, вояга етган Мадина исмли қиз ўз уйида суицид содир этган. Қиз қўшниси томонидан зўрланганидан кейин шу ишга қўл урган.
Қизнинг онасининг айтишича, Мадина соат 22:00 ларда анча вақтдан буён гаплашиб юрган йигитига телефонни олиб бориш учун кўчага чиққан. Йигит айтилган жойга келгунга қадар қизнинг қўшниси уни зўрламоқчи бўлган ва бўлиб ўтган воқеани телефонига муҳрлаб олган.
"У бутун тун давомида йиғлаб чиқди ва ўзини ўлдиришни хоҳлаётганини айтди. Мен уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. У қўшниси видеони тармоқларда тарқатиб юборишидан қўрқди”, – дейди аёл.