Бир заргар аёли билан кичик
ҳовлида яшар эди. Уларни
торгина томорқаси бўлиб,
эри заргарлик дўконига
кетганида, аёли шу
томорқадаги гулларни
суғорарди, уларни парвариш
қиларди. Ҳар куни унинг
уйига сувчи икки меш сув
олиб келарди.
Кунларнинг бирида, заргар
ҳар доимгидек эрта тонгдан
ишга отланди ва заргарлик
дўконига йўл олди. Ўша куни
туш вақтида унинг ҳузурига
қомати келишган, ўзига
қараган бир аёл келди ва
бармоғига мос узук
олмоқчилигини билдирди.
Заргар уни бармоғига узук
танлаш вақтида унинг оппоқ
билагига кўнгли суст кетиб,
билагидан маҳкам ушлаб
олди. Аммо "Нима қиганим
бу?”, дея қўлини бўшатди.
Ўша куни кечқурун заргар
уйга келганида, овқат
маҳали аёли секин гап
бошлади:
- Бегим, сизга бир гапни
айтмасам, виждон азоби
мени тинч қўймайди
- Тинчликми нима бўлди?
- Бугун туш вақтида сувчи
келганди, тўсатдан менинг
билагимдан маҳкам ушлаб
олди, сўнгра узр сўраб чиқиб
кетди.
Заргар аёлининг бу
гапларини эшитиб юраги
титраб кетди. "Хиёнатнинг
қайтиши шунчалик тез
бўлибди-да?” деди ўзига ўзи.
Азиз эркаклар, йигитлар
аёлингизга хиёнат
қилишингиздан олдин,
бегона кўзларга,
номаҳрамнинг қоматига
назар ташлашдан олдин, ўз
аёлингизни кўз ўнгингиздан
ўтказинг, шу тобда балки
унга ҳам бегона кўзлар
қараётгандир.