САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Kirish
|
Ro'yhatdan o'tish
Реклама
Каждый день свежий узбек секс UZEROTIK.RU
Extirosli Yangi Seks Xikoyalar
ПОРНО666 - тут порно бесплатно.
Узбекиское секс порно видео 2024
Порнофильмы онлайн лучшего качества
Узбек порно
https://uzbekskoe-porno.top/
PORNO UZBEKCHA VIDEO 2024
https://uz-sekis.com
Узбек порно
Sex Hikoyalar
Узбекиское порно видео UZPORN
»
Yoqimli kutubxona
»
Hayotiy voqealar
КЎР КЎЗНИНГ ОЧИЛИШИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Joylandi:
03.05.22 / 22:36
* * *
— Ҳой, бу уйда тирик жон
борми-а?.. Ҳе, онангни!.. Чиқ
дедим!..
Дарвозадан гандираклаб
кириб келган Қурбон
пиёниста ҳовлининг
ўртасида тўхтади. Ёғ босган
кўйлагининг
тугмалариечилиб кетган,
бир оёғида пойафзали йўқ,
оғзидан сўлаклари оқиб
тушарди…
Одам ёши қайтса кўздан
нур, оёқдан мадор кетиб
мункиллаб қоларкан.
Маржон буви бир пайтлар
икки чойшаб ўтни бир
силтабелкасидан ошириб
ташларди. Ўша пайтлар
Қурбон тетапоя қадам
ташларди. Бир қўлида
кетмон, бир қўлида гўдаги
билан далага келган Маржон
қош қорайганда яна бир
чойшаб ўтни ҳамелкага
олиб уйига қайтар, чарчоқ
нималигини билмасди.
Шунда ҳам чарчамасди.
Кечаси нон ёпарди,
кирларини юварди…
Мана, энди саксонни
қоралаб қолди, сал илкис
ҳаракат қилса тамом —
икки-уч кун белини
ололмайди.
«Уф-ф, қачон шу болага
инсоф кираркин?..»
Хонасида пахта титиб
ўтирган Маржон буви
ўғлининг шовқин-суронига
кўникиб кетган бўлса-да,
юраги ҳаприқиб шоша-
пиша қўлидаги бир тутам
пахтани сандалга ташлади-
да, туртина-суртина
ташқарига шошилди.
— Ҳа, болажоним,
келдингми? Юр, ўзим
уйингга опкириб қўяй!..
Қурбон чайқалган кўйи
онасига чақчайиб қаради:
— Келинингиз қани?
Болалар қаерда?..
— Қайнотангникига
кетишганди, болам!.. Ҳали-
замон кеп қолишар. Уйингга
кир, дам олиб тургин.
— Нима?.. Нега сўрамай
кетади онасиникига? Б-биз
киммиз бу уйда?..
Маржон буви ножўя иш
қилиб қўйгандай бошини
эгди.
— Вой болагинам-ей,
ичаверганингдан кейин
шунақа бўлади-да! Сен
мундай гапга қулоқ солсанг
экан… Борса борар!.. Нимаям
қила олардинг? Мен
мункиллаб қолган бўлсам…
— Сиз аралашманг! Ким
бўпсиз, аралашасиз?.. Э, ўзи
бир оёғингиз…
Қурбон оғзидан нотўғри
гап чиқаётганини пайқаб
қолдими, «чирт» этказиб
тупурди-да, гандираклаб
хонаси томон йўл олди.
— Ҳай, уйинг донга
тўлгур! — унинг ортидан
йиғламсираганча жаврарди
Маржон буви. — Илойим,
орқамда қолгин! Майли,
нима десанг ҳам боламсан…
Ўзингга инсоф берсин!..
* * *
Маржон бувининг ичи
куярди, келини Хосият
енгилтабиатроқ чиқиб
қолди. Ўн йил бурун —
келин бўлиб тушгандаёқ
ёқимсиз қилиқлар чиқара
бошлаганди. Ўрдак юриш
қилиб, кўчадан ўтганда
бегона эркакларнинг кўзини
ўйнатар, тўй-ҳашамга
чоғлангандай ясан-тусан
қилиб, уйга бирор-бир эркак
кириб келса кўзлари ўйнаб,
атрофида гирдикапалак
бўларди…
Эри ароқхўрликка
берилгач, Хосиятнинг
елкасига шайтон тамом
миниб олди, ҳаддидан
ошди, Қурбонни менсимай
қўйди. Орадан бир йил ўтар-
ўтмай эри гапирса лаб
бурадиган, уни оёқ учида
кўрсатадиган одат чиқарди…
— Яна ичибдилар-да!.. —
ҳовлининг этагида мунғайиб
ўтирган Маржон бувига бир
ёвқараш қилди-да, келин
уйи томон безовта қараб
қўйди. Кейин иссиқдан
юраги сиқилдими, кўйлаги
ёқаларини тортиб-силкитиб
елпинди.
— Вой, қизим, яхши бориб
келдингизми?.. Болалар
қани?..
Маржон буви тепасида
турган келинини кўриб,
ўрнидан қўзғалди.
— Болалар қолди, — деди
хушламай Хосият. — Шу
пиёнистанинг дийдиёларини
менинг эшитганим ҳам етар.
Ўлиб кетсин, шу ўлмади мен
қутулмадим-а!
— Қўйинг болам, ундай
деманг!.. Инсоф бериб
қолар…
— Бунақаларга инсоф
кирармиди? На топиш-
тутишида, на юриш-
туришида тайин бор. Ҳозир
кирай, кўрсатиб қўяман
унга!
— Вой Худойим-ей,
ухлаётган бўлса, безовта
қилманг. Феълини биласиз-
ку.
— Сизга нима? Туққан
болангизга гапингиз
ўтмагандан кейин
аралашманг!..
Маржон буви тилини
тийди. Ҳар сафар шундай.
Шу… битта гапи билан
келини унинг оғзига уради.
Буви ўзини гуноҳкор сезиб,
ортиқ гап қўшмайди,
фойдаси йўқ. Қуриб кетсин!..
Қартайганида бир кун
бўлсаям тинчгина ўтириш
насиб этармикан?..
* * *
Хосият ичкарига кириб
шолча устида чўзилиб ётган
эрининг оёғига тепди.
— Тур!.. Худоё, оғзингдан
қонинг келсин сен
пиёнистанинг! Худоё, сени
туғмай бувинг ўлсин,
ҳароми! Ту-ур!..
Хосиятнинг қарғишини
эшитган Маржон бувининг
алами олти бўлди.
— Эй, худо, келинларгаям
тўзим берсин-да, ишқилиб!..
Сендан шундай фарзанд
тилаганмидим? Шундай
келин тилаганмидим
сендан?..
Ичкаридан қандайдир
идишнинг қарсиллаб синган
товуши эшитилди,
Қурбоннинг бўралаб
сўкингани қулоққа чалинди.
Бир неча сониядан сўнг,
Қурбон — кимдир ортидан
итариб юбордими —
ташқарига отилиб чиқди-да
гандираклаб шундоқ
Маржон бувининг оёқлари
остига қулади.
— Вой, ўлиб қўя қолай,
тур, болам!
Буви жонҳолатда энгашиб
Қурбонни кўтариб
турғизмоқчи бўлди, бироқ
қарилик панд берди
шекилли, чўяндай оғир
гавдани ўрнидан қўзғата
олмади.
— Тура қолсанг-чи, уят
бўлади, ахир! Кап-катта
одам-а! Ҳаҳ, сени
урганларнинг уйи куйсин!..
— Нима? Кимнинг уйи
куяди? Оғзингга қараб
гапир! — шанғиллади
ичкаридан туриб Хосият.
Саросималаниб қолган
Маржон буви ерга қапишиб
хуррак отаётган ўғлига бир
қараб олди-да, бошини
кўтариб аллақачон тепасида
пайдо бўлган келинига алам
билан тикилди:
— Сени не ниятларда
олгандим-а!.. Шунақаям
жоҳил бўласанми?
— Ҳа-а, биз жоҳилмиз!
Манави гўрсўхтангиз
фаришта! Нима қилсаям
бегонамиз-да-а!
Хосият гўё йиғлаётгандай
кўзларини рўмолининг учи
билан арта-арта хонасига
йўл олди.
— Қани, уйга кириб
кўрсин-чи бу пиёниста, нима
қиларканман!..
* * *
Маржон буви икки ўт
орасида қолганди: ўғлига
ачинай деса, онам деб
заррача қайишмаса, ичиб
олиб жеркигани-жеркиган;
бу ёқда келинининг
қилиқлари ортиқча, тилидан
заҳар томади…
Лекин нима бўлганда ҳам
она экан-да, ярим тунгача
киприк қоқмай эшик «тиқ»
этса тўлғаниб ташқарига
қараб ётди. Устига-устак,
оёғининг оғриғи қўзғаб,
шундай зирқирардики,
биров игна санчиб
олаётгандай ачишиб
оғрийди…
Бир маҳал Қурбоннинг
эшиги ғийқиллаб очилди.
Маржон буви шоша-пиша
ўрнидан туриб дераза
пардасини кўтарди. Ўғли
гандираклаб келяпти экан.
«Оббо, яна нима
бўлдийкан?.. — хавотир
аралаш хаёлан сўзланди
Маржон буви. — Тағин бир
балони бошламаяптимикан
булар?»
— Оч эшикни! — ғудранди
Қурбон. — Ҳой буви, оч
дедим эшикни!..
— Хўп, болам, мана, ҳозир
кетяпман! Бирпас шошмай
тургин.
Маржон буви эшик
зулфинини суғургани
ҳамоно оғир гавда хона
ичига гурсиллаб қулади.
— Вой, энди нима
қиламан-а? Турсанг-чи, мен
сени кўтаролмасам,
болажоним! Кел, турақол!..
Ахир, шунчаям ичадими
одам?!
Қурбон ўзича нималардир
деб ғудранди. Буви унинг
нима демоқчи бўлаётганини
тушунмас, ҳамон энгашиб
ўғлини кўтариб турғазишга
уринарди.
— В-вей, буви, н-нимага
чиранасан? — сўлакларини
енгига артаркан, бошини
зўрға кўтариб хунук
ҳиринглади Қурбон. —
Ўзинг шафтолиқоқи бўлиб
ётибсан-у, мени кўтара
олармидинг?
— Ҳа бўпти, шафтоли
қоқи бўлсам сенларни деб
бўлдим, болам! Бас қил! Чой
қўйиб берайми?
— Чойни бош-шимга
ураманми?.. Ундан кўра… Й-
йўқ… Ҳамманг бир гўрсан!..
Аёл зотининг бари бир гўр!
Қурбоннинг кўзлари
чақчайди. Маржон буви бир
хавотирни сездими, ортга
тисланди.
— Ҳаммангни тириклай
кўмиш керак! — бақирди
Қурбон. — Бир тийинга
қимматсан баринг! Йўқол,
кўзимга кўринма сенам!..
Туғиб қўйган бўлсанг нима
бўпти? С-сен… Мени балога
йўлиқтириш учун
туққансан, йўқол!..
— Вой Худо урди мени!..
Унақа дема, Қурбонжон!..
Қайси она ўз боласига
балони
1
2
3
4
>>
Do'stlaringizga ulashing
Ko'rildi:
3732
| Joyladi:
DENTER
Izoh bildirish
Barcha izohlar:
0
Izoh qoldirish va qoldirilgan izohlarni o'qish uchun saytga foydalanuvchi sifatida tashrif buyuring.
[
Ro'yhatdan o'tish
|
Kirish
]
Reklama
Sayt statistikasi
Bosh sahifa
Foydalanuvchi
Maqola yozish
Barcha saytdagilar:
24
Mexmonlar:
24
Foydalanuvchilar:
0
Saytimizda uchrayotgan xatoliklar, kamchiliklar va qo'shimcha takliflaringiz haqida
Bu Yerda
yozib qoldiring!
© UZXIKOYA.RU
2023-2024