САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Kirish
|
Ro'yhatdan o'tish
Реклама
Каждый день свежий узбек секс UZEROTIK.RU
Extirosli Yangi Seks Xikoyalar
ПОРНО666 - тут порно бесплатно.
Узбекиское секс порно видео 2024
Порнофильмы онлайн лучшего качества
Узбек порно
https://uzbekskoe-porno.top/
PORNO UZBEKCHA VIDEO 2024
https://uz-sekis.com
Узбек порно
Sex Hikoyalar
Узбекиское порно видео UZPORN
»
Yoqimli kutubxona
»
Hayotiy voqealar
КЎР КЎЗНИНГ ОЧИЛИШИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
титраб
кетди. — Нега кеча бувингни
кўчага ҳайдаб солдинг!
— Нима?! — Қурбон
ҳайрон бўлиб бошини
қашлади. — Ўлибманми
кўчага ҳайдаб? Қўйинг-э!
— Ана, Тилаволди оқшом
уйингга кириб кўрибди-ку!..
Сасиб ётганмишсан.
Хотининг иккаланг шу
кампирнинг бошини ер
экансанлар-да!.. Қара,
болаларинг бўй етиб қолди.
Ўласанми уларнинг ғамини
есанг, бувингнинг дуосини
олсанг?! Ўлим ҳаммамизга
ота мерос. Эрта бир кун
чироқ ёқиб қидирсанг ҳам
тополмайсан бувингни!
Ичкиликка бало борми?..
Қурбон қорига маъноли
кўз қисиб қўйди.
— Ҳа энди, қорака,
ўзлариям бир пайтлар…
Отам раҳматли айтарди…
— Ўчир овозингни!.. Сен
мендай бўлгунча ҳали икки
марталаб кўкариб чиқасан…
«Қори билан ҳазиллашиб
бўлмайди. — кўнглидан
ўтказди кетишга чоғланиб
Қурбон. — Жаҳли чиқса,
маҳаллани тўплаб
шарманда қилишданам
тоймайди…»
Тағин бирпас қараб
тургач, қори ҳассасини
юқорига кўтариш учун
чоғлана бошлаганини
кўрди-ю, ими-жимида хайр-
маъзурни-да нася қилиб,
дўкон тарафга илдамлади.
* * *
Дўкон рўпарасида,
одатдагидай, улфати Шароф
мироб қунишиб турарди.
Қурбонни кўриб чеҳраси
ёришди.
— Зап келдинг-да, ошна!
— деди у шеригининг
елкасига қоқиб. — Ўзи… Шу
десанг, шерик тополмай
тургандим. Кейин-чи, сенга
бир хунук хабарим ҳам
бор…
— Қанақа хунук хабар? —
тўнғиллади Қурбон. —
Айтавермайсанми?
— Йўқ, олдин биттани
бўшатайлик, айтиш қочмас…
Улар дўкондан олиб
чиқилган винони бир четга
ўтиб иккита стаканга бўлиб
қуйишди. Сал ичлари қизиб,
юз-бурунларига қизил
югургач, Шароф юзига
хавотирли тус бериб, бош
чайқади.
— Сен анави…
хотинингни… қўйвор! —
деди у томдан тараша
тушгандай. — Сенга тўғри
келмайди… Э, биз ҳали
ёшмиз. Юрасанми ўшанинг
этагига осилиб?
— Вей! — шишадошининг
ёқасидан олди Қурбон. —
Гапирадиган бўлсанг, очиқча
гапир! Нима демоқчисан
ўзи?
Шароф бир зум сукут
сақлади, кейин ижирғаниб
тупурди.
— Тўғриси, боя хотининг…
бир «Волга»га ўтириб
кетворди.
— Ним-ма? Оғзингга қараб
гапир!
— Қўйвор! — Шароф
ёқасига ёпишган
Қурбоннинг қўлларини
силтаб ташлади-да, ортга
тисарилди. — Жа индамаса…
Ўзим кўрдим деяпман-ку!..
Бунинг-чи, сени аҳмоқ
қилиб юрибди, холос…
Тўғри-да, ишламаган одам
қайси хотинга ёқарди?
Шу гапдан сўнг
Қурбоннинг муштлари
тугилди…
Ҳа, кўнгли сезиб юрганди.
Хотинининг хиёнат қилиб
юрганини пайқагандек
бўлганди. Аммо исботи йўқ
эди, шу боис тилини
тишларди… Мана, энди исбот
топилди. Кўнглидаги
гумонлар ойдинлашди…
— Мен уни ўлдираман! —
асабий пичирлади Қурбон.
— Бўғизлайман уни, ошна!..
Ўзим ҳам анчадан бери
пайқаб юрардим. Энди…
Менга қара, чўнтагимда бир
тийин ҳам пулим қолмабди.
Ҳали мамашка пенсиясини
олса қайтараман. Битта
винога пул бер.
Шароф совуқ тиржайди.
— Олмаса-чи?
— Нимага олмас экан?
Ернинг тагидан бўлсаям
топтираман… Олсанг-чи!..
— Бўпти, кечгача
қайтарасан. Ўзинг биласан,
менам ошиб-тошиб
кетганим йўқ. Хотиндан
яшириб-нетиб
амаллаяпман…
Икки улфат Шарофнинг
охирги пулига яна бир
шиша вино олиб ичишгач,
тарқалишди. Лекин бу
билан Қурбоннинг
хурмачаси тўлмади.
Шарофдан эшитган гап
қонини қиздираверди,
тезроқ уйга қайтиб, Маржон
бувидан пул ундириш
илинжида ҳовлисига
ошиқди…
* * *
— Қанжиқ! — йўл-
йўлакай сўкиниб борарди
Қурбон. — Ҳиқилдоғимга
келди ҳаммаси!.. Ҳаммасига
мана шу кампир айбдор.
«Яхши жойдан экан»
деявериб ҳол-жонимга
қўймаган.
У ҳовлига бостириб кириб
келганда, Маржон буви
томорқада энди униб
чиққан маккажўхорини
ўтаётганди. Юрак олдириб
қўйганиданми, ўғлининг
йўталганини эшитиб даст
ўрнидан турди.
— Ҳой буви, қайдасиз?
Чиқмайсизми мундай!
— Мана ҳозир, кетяпман,
болажоним!..
Маржон буви букчайган
кўйи Қурбонга рўпара
келди.
— Ҳа Қурбонбой,
тинчликми, болам?.. Иссиқ
чой қўйиб берайми?
— Чойни бошимга
ураманми? — ўшқирди у
кампирга кўзларини
чақчайтирганча тикилиб. —
Пул беринг менга, пул!
Пенсия олингандир?
— Вой, қаёқда? —
жилмайиш аралаш бош эгди
Маржон буви. — Ҳали ўн
кун бор-ку пенсияга!..
— Ёлғон гапирманг!..
Анчадан бери сезиб
юрибман, пул яширишни
ўрганиб олгансиз. Чўзинг
тез, бош оғриб кетяпти!..
— Жон болам, қари
бувингнинг гапигаям
ишонмайсан-а?.. Сендан
яшираманми? Гўримга олиб
кетармидим яшириб? Ахир,
бор-йўғим сеники-ку,
ўзингам яхши биласан-ку!
— Менга қара, кампир, —
пишқирди Қурбон беихтиёр
сенсирашга ўтиб, — Ҳозир
жаҳлим чиқиб турибди.
Озгина кайфим ҳам бор. Э,
бувим бўлсанг ҳам аяб
ўтирмайман. Топиб бер
дедим пулларни!..
— Қўй болам, жон болам,
мени урма! — ялина
бошлади Маржон буви
қалтираб. — Гуноҳга
ботма!.. Бўпти, ҳозир анави…
Қўшнидан қарз олиб
бераман, фақат мени урма,
гуноҳ бўлади!..
— Бўпти, бўлинг тез! —
деди Қурбон пулнинг
дарагини эшитгач
«сиз»лашга ўтиб. — Сизга
беш дақиқа муҳлат. Беш
минг топиб чиқасиз…
Маржон буви
югургилаганча бориб
қўшниси Ойнисанинг
ҳовлисига кирди. Ойниса
бозорда эри билан майда-
чуйда сотиб рўзғорини
тебратарди. Қўшни
кампирнинг ранги ўчиб
кетганини кўрган Ойниса
ташвишланиб сўради:
— Ҳа, эна, сизга нима
бўлди? Бирор ерингиз
оғрияптими?
— Оғриса кошкийди,
қизим! — деди кўзини олиб
қочиб Маржон буви. —
Қурбон қурмағур яна ичиб
кепти. Пул топиб кирмасам
ўлдириб қўяди мени!..
— Вой, — Ойниса
кампирни қўлтиғидан олиб
сўрига бошлади, — Нимага
ўлдиради сизни у ярамас?..
Қани, ўтиринг-чи, эна.
— Ҳалидан бери ҳол-
жонимга қўймайди,
пенсиянгни бер, деб. Йўқ
десам ишонмайди. Шунга…
Жон қизим, беш минг сўм
бериб турмасангиз
бўлмайди. Худо хоҳласа, ўн
кундан кейин пенсиям
келади, қайтараман…
— Нега маҳаллага чиқиб
арз қилмайсиз? — тутоқиб
кетди Ойниса. — Адабини
бердириб қўйсангиз бўлади-
ку! Ахир, онаниям шунақа
хўрлайдими?
— Номус қиламан,
Ойнисахон, одамлардан
номус қиламан. Туққан
боласининг устидан арз
қилиб юрибди, бу
кампирнинг мияси суйилиб
қопти, дейишмайдими?..
— Бирор нарса қилиб
қўйса, унда нима бўлади?!
Эҳ, эна-ей, биламан,
қачондан бери Қурбоннинг
қилиқларига чидаб
келяпсиз… Унингизнинг-чи,
Хосият адабини берсин, ҳа!..
Бугун бозордан чиқиб
келаётсам, қанақадир
мўйловли бир олифта
эркакминан кабоб еб
ўтирибди, яшшамагур! Вой,
барибир қўшничилик-да,
ғалати бўп кетдим. Одамлар
худди қўлларини бигиз
қилиб мени кўрсатиб таъна
қилаётгандай туйилди!..
Маржон буви
рўмолчасини олиб,
кўзларидаги ёшни артаркан
бош чайқаб қўйди.
— Нима қилай? Ўшанда
адашдим. Бировлар мақтаса,
лаққа тушиб қўя қолибман.
Шунинг учун болам
ичкиликка берилиб
кетдимикан, деб ҳам
ўйлайман… Майли, пешонага
ёзилгани-да!.. Қизим, келинг,
ўша зорманда пулни бериб
туринг, бошим балодан
қутулсин, ўргилай!..
Ойниса опа кулди.
— Вой эна-ей, сиздан
пулни қизғанармидим?
Ҳозир, бирпас ўтира туринг-
а, опчиқай. Ҳе, онанинг
қўлига қарамай ҳар бало
бўлгур!..
Ойниса опа ичкаридан пул
олиб чиқиб, Маржон
бувининг қўлига
тутқазаркан қаттиқ
тайинлади:
— Эна, тағин ҳаммасини
бериб юрманг! Оз-оздан
беринг у яшшамагурга!..
* * *
Ярим тунда Хосият ҳеч
нарса бўлмагандай ҳовлига
кириб келди. Сочлари хийла
ёйилган, баданидан ёқимли
атир ҳиди уфуриб турарди.
Кўзи
<<
1
2
3
4
>>
Do'stlaringizga ulashing
Ko'rildi:
3730
| Joyladi:
Izoh bildirish
Barcha izohlar:
0
Izoh qoldirish va qoldirilgan izohlarni o'qish uchun saytga foydalanuvchi sifatida tashrif buyuring.
[
Ro'yhatdan o'tish
|
Kirish
]
Reklama
Sayt statistikasi
Bosh sahifa
Foydalanuvchi
Maqola yozish
Barcha saytdagilar:
18
Mexmonlar:
18
Foydalanuvchilar:
0
Saytimizda uchrayotgan xatoliklar, kamchiliklar va qo'shimcha takliflaringiz haqida
Bu Yerda
yozib qoldiring!
© UZXIKOYA.RU
2023-2024