Футбол бўйича Европа Конференциялар Лигасининг 1/2 финал босқичи жавоб ўйинида «Рома» 5 май, пайшанба куни «Лестер» билан баҳс юритди.
Римда кечган баҳс мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 11-дақиқада Тэмми Абраҳам томонидан киритилди. Англиялик футболчи бурчакдан оширилган тўпни боши билан ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа «Рома» икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида «Лестер» устидан ғалаба қозониб, Европа Конференциялар Лигаси ярим финалига йўл олди. Жамоалар ўртасидаги Англияда кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.