У кўзлари ёнганча менга «жим, асалим», «жим, қўғирчоғим» дерди
Joylandi: 18.07.22 / 21:42
5 ёшга ҳам тўлмагандим ўшанда. Акам билан амакимнинг уйига бориб ўйнашни яхши кўрардик. Негадир бир куни у ерга акамсиз бордим. Амакимнинг яқинда 10-синфни битирган ўғли мени уйга кўтариб олиб кирди. Кўйлагимни кўтарди, ич кийимимни туширди ва…
Оғирликдан нафасим қайтиб кетди, йиғлай бошладим. Аммо у кўзи ёнганча менга «жим, асалим», «жим, қўғирчоғим» дерди.
Уйга бир аҳволда келдим. Ота-онам доимгидек ишда, мендан ҳол сўрайдиган кимса йўқ эди. Улар келгунча эсимдан ҳам чиқиб кетди. Бу анча давом этди. То мен онамга «амакимникига бошқа бормайман, доим … акам устимга ётволиб бўғади» деб бош тортмагунимча. Онам ранги оқариб, ерга ўтириб қолди ва устимдан қулфлаб кетадиган бўлди.
Йиллар ўтди. Мен мактабга бора бошладим. 4-синфдалигимда у армиядан қайтди. Зиёфатга қарашгани бордик. Онам гап бўлиб кетишидан чўчиб ҳеч кимга ҳеч нарсани айтмагани учун бормасликка сабаб йўқ. У мени кўриб, «ўҳ, катта қиз бўлиб қолибсан-ку», деди кўзи чарақлаб. Эртаси куни эса ота-онам ишда, акам кўчада ўйнаб борганида уйимизга келди. Яна ўша ишни қилиш учун! Мен дадамга айтиб бераман, деганимдан сўнггина кетди.
6-синфда ўқийман. Уй қураётгандик. Амаким яхши уста бўлгани учун бошқа уста чақириб ўтирмади дадам, улар ўғиллари билан ишлай бошлашди. Мени омборхонадан мих олиб келишга юборишди. Борсам – у ўтирибди қийшайган михларни тўғирлаб. Эшик олдида тўхтадим, ичкарига кирмай мих сўрадим. У эса шимининг замогини ечиб, … чиқариб кўрсатди. Михга ҳам қарамай югуриб кетдим ва онамга айтиб бердим. Онам аҳвол тобора ёмонлашаётганиги кўриб, дадамга айтди. Ўша куни амаким ўғлини уйдан ҳайдаб юборди.