Бу саволларга жавоб излаганда, аввало, ҳар бир ўқувчида бу фожианинг рўй беришида минг йиллик оилавий қадриятларга беписандлик билан қараш, янаям аниқроқ айтганда, бевафолик, оила, фарзандлар олдидаги масъулиятни ҳис этмаслик сабаб бўлган, деган фикр туғилади.
Зокир — қўли қонга ботган қотил, унинг айбини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Лекин чуқурроқ мулоҳаза юрицак, у ўз-ўзидан бундай оғир жиноятга қўл урмагани аён бўлади. Аниқроқ айтганда, у оиласидаги иснодни кўтариш, бу тақдир синовини сабр билан енгиб ўтишга ожизлик қилган.
Бу фожиани баён этишдан мақсад шуки, оилавий қадриятларга ҳамиша юксак ҳурмат, содиқлик билан муносабатда бўлиш керак. Оилада ота ё она оилани тутиб турган, унинг тинч-тотувлигини таъминлайдиган қадриятларга нописандлик билан қараши ҳеч қачон беиз кетмайди, ку