Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Joylandi: 14.05.2018, 22:11
Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди
14.05.2018 18:17
Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева иши бўйича суд жараёни якунига етди. Бу ҳақда нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Каттақўрғон туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими мудири Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми бўйича (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) айбдор деб топилган. Уларга Жиноят кодекси 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
«Камаз» юк автомашинаси ҳайдовчиси Э.А.Б.га Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига асосан 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Do'stlaringizga ulashing
Ko'rildi: 201 | Joyladi: Maks2
Bildirilgan izohlar
Barcha izohlar: 0
Izoh qoldirish uchun saytga foydalanuvchi sifatida tashrif buyuring. [ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]