2019 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа Ташқи муносабатлар хизмати маълумотларига таяниб ЎзА хабар қилди.
Мазкур таълим лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилган. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва унга кўра, 2019—2020-ўқув йилида дастур ҳаётга татбиқ этила бошланади.
"Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади", – дея маълум қилди Европа Ташқи муносабатлар хизмати вакили.
Таъкидланишича, талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бўлади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.
Do'stlaringizga ulashing
Ko'rildi: 1092 | Joyladi: DENTER
Bildirilgan izohlar
Barcha izohlar: 1
DENTER(23.07.19 / 09:19)
Administration
Yxshi
Izoh qoldirish uchun saytga foydalanuvchi sifatida tashrif buyuring. [ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]